Қозоғистон ва Германия Президентлари музокара ўтказди
Президентлар Қозоғистон-Германия стратегик шериклигининг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш, нефть-газ, яшил энергетика, саноат соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Франк-Вальтер Штайнмайер халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Тете-а-тете форматидаги мулоқотлар дўстона руҳда ўтди, конструктив ва мазмунли бўлди.
Икки томонлама иқтисодий кун тартибининг қатор йўналишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.