Қозоғистон ва Европа Иттифоқи икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенконинг Европа парламенти (ЕП) Халқаро ишлар қўмитаси (AFET) раиси Дэвид Макаллистер (Германия) бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлашда янги қадам бўлди.
None
Фото: ҚР ТИВ матбуот хизмати

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги биносида бўлиб ўтган тадбирда AFET қўмитаси раиси ўринбосари Зеляна Зовко (Хорватия), Европарламент депутатлари Георге-Влад Нистор (Руминия), Клемен Грошель (Словения), Карстен Луке (Германия), Юозас Олекас (Литва), Манолис Кефалояннис (Греция) ва Европарламентнинг бир қатор етакчи партия гуруҳларининг сиёсий маслаҳатчилари иштирок этдилар.

Томонлар Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасидаги икки томонлама сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, шунингдек, транспорт ва логистика, энергетика, шу жумладан, Ўрта йўлакнинг ривожланишини муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, жуда муҳим хомашё ва «яшил» водород каби янги истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.

photo

Вазир ўринбосари Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи билан яқинлашишига хизмат қиладиган мамлакат фуқаролари учун виза режимини енгиллаштириш бўйича расмий маслаҳатлашувларни бошлаш муҳимлигини таъкидлади.

Томонлар, шунингдек, парламентлараро алоқалар ривожланишининг ижобий динамикасидан мамнунлик билдирдилар. «Европарламент Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришда жуда муҳим рол ўйнаши, шунингдек, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлаши мумкин», — деди Р.Василенко.

photo

Ўз навбатида, Д.Макаллистер Қозоғистон Республикаси ва ЕИ ўртасидаги сиёсий мулоқот ҳолатини юқори баҳолади ҳамда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича томонларнинг доимий ва жадал ҳамкорликни олқишлади.

«Қозоғистон Европа Иттифоқининг минтақадаги ишончли ва барқарор ҳамкори бўлиб, Осиёга йўл очади. Марказий Осиё Европа учун муҳим. Европа эса Марказий Осиё учун муҳим», - дейди европалик сиёсатчи.

photo

Бундан ташқари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Маълумот учун: Европа Иттифоқи Қозоғистоннинг асосий савдо ва сармоявий ҳамкори ҳисобланади. Қозоғистоннинг ташқи савдо ва хорижий инвестициялар ҳажмининг 30% дан ортиғи Европа Иттифоқига тўғри келади.

photo

2022 йил якунларига кўра, томонлар ўртасидаги товар айланмаси 39,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 38%га кўпдир. Жорий йилнинг 6 ойида товар айирбошлаш ҳажми 0,3%га кўпайиб, 20 миллиард АҚШ долларидан ошди.

2022 йилда Европа Иттифоқидан Қозоғистон иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 23%га ўсди ва 12,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу сўнгги 10 йилдаги рекорд кўрсаткичдир.


photo
Сўнгги хабарлар