Қозоғистон ва Беларусь Президентлари кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар

NUR-SULTAN. Kazinform – Беларусь томонининг ташаббусига биноан Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Александр Лукашенко билан телефон орқали сўзлашди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.
None
None

Суҳбат давомида давлатлар раҳбарлари Қозоғистон ва Беларусь ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик, стратегик шериклик ва иттифоқнинг ҳозирги ҳолати ва уни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Томонлар ўзаро савдони кенгайтириш, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ҳар томонлама фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Бундан ташқари, президентлар минтақадаги эпидемиологик вазият, шунингдек, икки мамлакат аҳолисини эмлаш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида фикр алмашдилар. Шу билан бирга, давлатлар раҳбарлари COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича келишилган ҳаракатларни давом эттириш ниятларини тасдиқладилар.

Сўнгги хабарлар