Қозоғистон ва AҚШ стратегик ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Aқан Рахметуллин ва АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу раислигида Қозоғистон ва AҚШ ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ўтган олти ойда амалга оширилган қўшма ишларни сарҳисоб қилиш ва икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш истиқболларини белгилашдан иборат бўлди.

«Бу муносабатларимиздаги муҳим босқичдир. Кун тартибидан кенг кўламли масалалар, жумладан, глобал ва минтақавий хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик, иқлим ўзгариши, билим алмашинуви ва бошқалар киради. Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилади», — деди Aқан Рахметуллин ТИВда бўлиб ўтган брифингда.

Ўз навбатида, AҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу ҳам унинг мамлакати Қозоғистон учун ишончли ҳамкор эканини таъкидлади.

«Биз иқтисодиётнинг турли тармоқларида, айниқса, нефть-газ соҳасида жуда фаол бўлдик. Охирги 30 йил ичида биз 37 миллиард доллар сармоя киритдик. Биз Қозоғистоннинг ҳамкори бўлишни давом эттириб, «яшил» иқтисодиётга ўтишга ҳисса қўшишни, қайта тикланадиган энергия манбалари – шамол, қуёш энергияси, гидроэнергетикага сармоя киритишни истаймиз.Мамлакатларимиз ўз тарихидаги энг мустаҳкам алоқаларга эга.

Биз ҳозир CОVID-19, глобал исиш ва Aфғонистондаги инқироз каби бир қатор муаммоларга дуч келяпмиз. Умид қиламанки, АҚШ узоқ йиллар давомида Қозоғистоннинг ишончли ҳамкори бўлиб қолади. Бу ерда эканимдан ва Мустақилликнинг 30 йиллигини сизлар билан бирга нишонлаётганимдан хурсандман», - деди Дональд Лу.

Эслатиб ўтамиз, бугунги йиғилиш кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий ва сармоявий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, одам савдоси ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Учрашув якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.


Сўнгги хабарлар