Қозоғистон ўртача умр кўриш бўйича Марказий Осиё давлатларида етакчилик қилмоқда

ASTANA. Kazinform - Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизими жорий этилгандан бери Қозоғистонда ўртача умр кўриш 75,4 ёшга кўтарилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова маълум қилди,деб хабар беради Kazinform мухбири.

пенсия ЕНПФ
Фото: freepik

"Жаҳон банки маълумотларига кўра, Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиё давлатларида етакчилик қилиб келяпти. Бу йил биз кўрсакичнинг 75,8 ёшга етишни кутяпмиз", — деди вазир.

министр здравоохранения
Фото: Правительство РК

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, ўлимни камайтириш асосий вазифалардан биридир. Бу кўрсаткич жорий йилнинг биринчи ярмида 3 фоизга камайди.

“Оналар ўлими сезиларли даражада камайган, ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоққа 14,80 дан 10,10 гача, чақалоқлар ўлими ҳам ҳар 1000 туғилган чақалоққа 7,93 дан 6,80 га камайди”, — деди Алназарова.

Вазир соғлиқни сақлаш соҳасидаги ижобий динамика тизимли ислоҳотлар ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг натижаси, жумладан, Мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш самараси эканлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар