Қозоғистон Ҳукумати ва немис бизнеси иқтисодиётни рақамлаштириш йўлларини муҳокама қилди

Учрашувда икки давлатнинг Фавқулодда ва Мухтор элчилари, шунингдек, Германиянинг 40 га яқин йирик компаниялари – иқтисодий тараққиётнинг флагманлари: Schaeffler, Siemens, Giesecke+Devrient GmbH, Gigaset, SAP, Knauf International GmbH, Knorr-Bremse AG, Kuehne + Nagel, John Deere Walldorf GmbH & Co. KG, TROX GmbH ва бошқа компаниялар вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Германия ва Европа ноу-хауларидан фойдаланган ҳолда Қозоғистон-Германия университетида етакчи IT мутахассисликлари бўйича талабаларни тайёрлаш бўйича компаниялар билан қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлади.
Қозоғистоннинг рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат ҳамда индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлари ўринбосарлари томонидан қўшма фаолият истиқболлари бўйича маърузалар ва тақдимотлар тингланди.