Қозоғистон Ҳукумати уч йилга мўлжалланган республика бюджети лойиҳасини тасдиқлади

NUR-SULTAN. Кazinform – Бугун Ҳукумат йиғилишида келгуси уч йилга мўлжалланган республика бюджети лойиҳаси маъқулланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Кўрсатилган усулларни маъқуллаб, қонун лойиҳаси ва Фармон лойиҳаси бўйича овоз беришни тавсия этаман. Миллий иқтисодиёт ва Молия вазирликлари Бош вазир Офиси билан биргаликда Парламентга қонун лойиҳалари ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозлари киритилишини таъминласин», — дея топшириқ берди Бош вазир.

Хусусан, Миллий жамғармадан республика буджетига ажратиладиган маблағлар сезиларли даражада қисқартирилади.

«Улар 2023 йилда 1,4 триллион тенгега, 2024 йилда яна 800 миллиард тенгега ва 2025 йилда яна 500 миллиард тенгега камаяди. Бу жуда муҳим жиҳат», - деди А. Смаилов.

Унга кўра, Миллий жамғармага кафолатланган трансферт нефть секторидан тушадиган даромадлар миқдоридан ошмайди.

«Бюджет харажатларининг ўсиши эса инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли иқтисодий ўсишнинг ўртача даражасидан ошмайди. Умуман олганда, бюджет лойиҳаси мутаносиб. Бюджет ижтимоий хусусиятга эга. 2023 йилда ижтимоий соҳага 8 трлн тенге йўналтирилади. Қайта ишлаш саноатини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва газлаштириш иқтисодиётнинг реал секторида устувор йўналиш ҳисобланади. Умуман олганда, 2023 йилда ушбу йўналишдаги харажатлар 2 триллион тенгени ташкил этади. Бизнинг вазифамиз – бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш», — деди Ҳукумат раҳбари.

Аввал хабар қилинганидек, бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикасини 2023-2027 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнози, «2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги, «Қозоғистон Республикасининг Миллий жамғармасидан 2023-2025 йилларга мўлжалланган кафолатланган трансперт тўғрисида»ги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Фото: primeminister.kz

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар