Қозоғистон Украинага гуманитар ёрдам жўнатди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун, 2022 йил 14 март куни ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро инсонпарварлик ёрдами бўйича комиссия йиғилиши баённомаси ҳамда Қозоғистон Президенти топшириғини бажариш учун Украинага инсонпарварлик ёрдами жўнатди, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Украина фуқароларига гуманитар ёрдам 2022 йилнинг 14 ва 15 март кунлари Алмати аэропортидан икки рейс билан жўнатилади.

ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Халқаро гуманитар ёрдам комиссияси Украина халқига дори-дармон партиясини тарқатишга қарор қилди.

Қозоғистон бошқа давлатнинг расмий мурожаатига жавобан гуманитар ёрдам кўрсатмоқда. Украина томонининг бундай мурожаатидан сўнг, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Украина халқига зудлик билан гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Украина ҳудудига юкларни хавфсиз етказиб беришни таъминлаш мақсадида Қозоғистон Ҳукумати Украинага халқаро гуманитар ёрдамни қабул қилиш ва тарқатиш учун хаблар жойлаштирилган қўшни давлатлар билан келишиб олди.

«Шундай қилиб, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда гуманитар юкларни Алмати – Катовице (Польша) йўналишида ҳаво орқали ташиш масаласини кўриб чиқдилар. Гуманитар ёрдамнинг умумий оғирлиги 28,2 тонна бўлиб, унга 17 та дори: антибиотиклар, яллиғланишга қарши, йўталга қарши ва гипертензив препаратлар киради»,- дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар
telegram