Қозоғистон Туркияга яна 100 та кигиз уй жўнатади
«Қаҳрамонмарашда қозоғистонлик кўнгиллилар томонидан таклиф қилинган 100 га яқин анъанавий қозоқ уйлари ўрнатилди. У ердаги одамлар сизнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилишмоқда. У ерда Қозоғистон байроғи кўринади. Алматидан Туркияга яна 100 та кигиз уй жўнатиш бўйича ишлар давом этмоқда», — деди Уфук Экиджи.
У икки йил аввал Туркияда содир бўлган ҳалокатли ўрмон ёнғинлари вақтида Қозоғистоннинг ёрдам берганини эслатди.
«Қозоғистон бугунги бизнинг мамлакатимиз учун оғир кечаётган кунларда ёнимизда бўлди. Биродарларимиз кўрсатган ҳамкорликни ва фидойиликни унутмаймиз», – деб миннатдорчилик билдирди.
Брифинг давомида дипломат, шунингдек, қозоғистонликлар жабрланганларга ёрдам бериш учун 5 миллион доллар йиғишганини айтиб, уларга миннатдорчилик билдирди. Қозоғистон ҳукумати эса қардош давлатга 1 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатди.
Бундан ташқари, Қозоғистондан Туркияга яна икки самолёт гуманитар ёрдам етказилади.
Муаллиф: Алихан Асқар