Қозоғистон Туркий давлатлар ташкилоти фаолиятини максимал даражада қўллаб-қувватламоқда – Президент

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омиралиевни қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform БОРТ №1 Telegram каналига таяниб.
None

Учрашувда Давлат раҳбари, аввало, Кубаничбек Омиралиевни ташкилот Бош котиби лавозимига тайинланиши билан табриклаб, келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ташкилотнинг асосчиларидан бири сифатида туркий давлатлар билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаб, котибият фаолиятини максимал даражада қўллаб-қувватлашини билдирди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, бугунги кунда туркий давлатлар ҳамкорлиги ва бирлигини мустаҳкамлашнинг ўзига хос минбари сифатида туркий давлатлар ташкилотининг аҳамияти ортди. Халқаро ташкилотлар ва дунёнинг кўплаб давлатлари Туркий давлатлар ташкилоти билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш ниятида.

Президент шунингдек, ташкилот котибияти олдида жорий йилнинг октябр ойида Самарқандда бўлиб ўтган саммитда қабул қилинган муҳим қарор ва ташаббусларни самарали амалга ошириш вазифаси турганини таъкидлади.

Туркий давлатлар ташкилоти 2009 йилда тузилган. Ташкилотнинг навбатдаги 10-чи юбилей саммити 2023 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтади.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар