Қозоғистон тухум билан 100% таъминланган

ASTANA. Kazinform — Бугун Астана шаҳрида ХII Қозоғистон халқаро паррандачилик форуми ўз ишини бошлади, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

тухум
Фото: Kazinform

Форум ташкилотчиси, Қозоғистон паррандачилар уюшмаси фахрий президенти Руслан Шариповнинг таъкидлашича, давлат кўмаги туфайли паррандачилик соҳасида кейинги йилларда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширилди.

Руслан Шарипов
Фото: Kazinform

 

— Соҳада юқори маҳсулот сифатига эришилди, бу эса халқаро бозорга чиқиш имконини бермоқда. Тухум етиштириш алоҳида ривожланиш суръатларини кўрсатиб, 2018 йилда тухум билан 100 фоиз таъминлашга эришди ва экспорт ҳажмини 630 миллион донага етказди. 360 минг тоннадан ортиқ парранда гўшти ишлаб чиқарамиз, бу етказиб беришнинг 80 фоизини қоплайди, 20 фоизини импорт қиламиз. Аммо гўшт саноати ҳар йили кенгайтириш, модернизация ва янги лойиҳалар ҳисобига ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда тухум нархини барқарорлаштириш бўйича меморандум имзолангани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар