Қозоғистон томонидан экспорт қилинадиган ТОП-3 нохомашё маҳсулотлар

Қозоғистон савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Торебаев жорий йил бошидан буён нохомашё маҳсулотлар экспорти ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон томонидан экспорт қилинадиган ТОП-3 нохом ашё маҳсулотлар
Фото: Очиқ манбалардан олинган фотосурат

Унга кўра, Қозоғистонда 2023 йил январь-июль ойларида нохомашё маҳсулотлар айланмаси 46,7 миллиард долларни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,7 фоизга кўпдир.

Жорий йилнинг 7 ойи давомида нохомашё маҳсулотлар экспорти 14,2 миллиард долларни ташкил этган. Хизматлар экспортига келсак, унинг кўрсаткичи 2,1 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,7 фоизга кўпдир.

Нохомашё экспортнинг етакчи учлигига мис ва катод мис (уларнинг улуши 12,9%), ферроқотишмалар (10,2%) ва уран (9,4%) кирди.

“Асосий савдо бозорлари анъанавий равишда Россия, Хитой, Ўзбекистон, Туркия ва Нидерландия бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларига етказиб беришнинг сезиларли даражада ўсиши қайд этилди”, - деди спикер Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжумани чоғида.

Аввалроқ Миллий иқтисодиёт вазирлиги 2023 йил январь-август ойларида экспорт ҳажми 44,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этгани ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 14,2 миллиард долларни ташкил этди.

Муаллиф: Анеля Қасимова

 

Сўнгги хабарлар