Қозоғистон терма жамоаси Шимолий Ирландияни мағлуб этди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон футбол бўйича ЕВРО-2024 саралаш босқичида иккинчи марта Шимолий Ирландия терма жамоасини мағлуб этди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None

Ўйин пойтахтдаги «Астана-Арена» стадионида бўлиб ўтди.

Бу йил терма жамоа Европа чемпионатининг саралаш босқичида яхши ўйин кўрсатмоқда. Олтинчи тур олдидан у тўққиз очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турганди. Бўлажак ўйинларда ижобий натижага эришган тақдирда, улар қитъа мусобақасининг финал босқичига йўлланмалардан бирига эга бўлишлари мумкин. Ҳозирча Финляндия, Қозоғистон, Дания ва Словения терма жамоаларида шундай имконият бор.

Шу боисдан ҳам терма жамоа ўйинни биринчи дақиқаларданоқ фаол бошлади. У тез-тез майдоннинг ҳар икки томонидан ҳужумлар уюштирди. Бироқ рақиб жамоа унга муносиб қаршилик кўрсатди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида қозоғистонлик ҳужумчи Максим Самородов ўз имкониятини қўлдан бой бермади. Бу ақтўбелик футболчининг терма жамоа таркибида урган учинчи голидир.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ майдон эгалари ҳужумга ўтишди. Кейин Шимолий Ирландиянинг фаоллиги ошди. Қозоғистонлик дарвозабон Игор Шацкий ва ҳимоячиларнинг маҳоратли ўйинлари кўзга ташланди.

Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси рақиби устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик футболчилар саралаш босқичидаги тўртинчи ғалабасини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача терма жамоа бешта ўйин ўтказган. Қозоғистонлик футболчилар Словенияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, Дания (3:2), Сан-Марино (3:0), Шимолий Ирландия (1:0) термаларини мағлуб этишди.

Энди Қозоғистон терма жамоаси 14 октябрь куни Дания, 17 октябрь куни эса Финляндия терма жамоаси билан куч синашади.

Шунингдек, бугун пойтахт вақти билан соат 21:50да қозоғистонлик футболчилар ўйнайдиган Н гуруҳидан жой олган Финляндия – Дания учрашуви «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

0.45да эса яшил майдонга Словения ва Шимолий Ирландия терма жамоалари чиқади.

Муаллиф: Адилжан Умбет
Сўнгги хабарлар