Қозоғистон терма жамоаси сардори Асланбек Шимбергенов рақибини икки марта нокдаунга учратди

TASHKENT. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси сардори Асланбек Шимбергенов Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Очиқ манбалардан олинган фотосурат

Асланбек Шимбергенов 71 килограмм вазнда франциялик Макан Траоре билан жанг қилди.

Ушбу чемпионат давомида Траоре жаҳон чемпиони япониялик Севон Окадзавани мағлуб этган эди.

Биринчи раунддан муваффақиятли ўтган Асланбек рақибини нокдаунга учратди. Иккинчи раундда яна бир нокдаун қайд этилди. Якуний ҳисоб 5:0.

Шу тариқа, рақибини яққол устунлик билан мағлуб этган қозоғистонлик Асланбек Шимбергенов терма жамоа орсида биринчи бўлиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Демак, ҳеч бўлмаганда бронза медалига эга бўлади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар