18:22, 07 Июнь 2024 | GMT +5
Қозоғистон терма жамоаси бадиий гимнастика бўйича халқаро турнирда бронза медалига эга бўлди
ASTANA. Кazinform - Россиянинг Омск шаҳрида бадиий гимнастика бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Евгения Канаева соврини учун халқаро турнир бошланди.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, халқаро мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон терма жамоаси кўпкураш бўйича гуруҳ машқларида бронза медалини қўлга киритди. Ушбу мусобақада Россия жамоаси олтин ва Беларусь жамоаси кумуш медалларга эга бўлди.
Қайд этиш керакки, гуруҳ машғулотларидан ташқари халқаро турнирда Милана Парфилова, Зере Бақитжановна, Рабиа Аманқос ва Надия Қанапиянинг чиқишларини ҳам томоша қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дзюдочи Елдос Сметов Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.