Қозоғистон теннис термаси Германияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратмоқда
Қозоғистоннинг 1-чи, дунёнинг 19-чи ракеткаси Е.Рибакина дунё рейтингида 232-чи ўринни эгаллаб турган Лаура Зигемунд билан куч синашди.
Е.Рибакина 22 ёшда, германиялик теннисчи 34 ёшда. Бунгача рақиблар уч марта тўқнаш келишган, шундан иккитасида қозоғистонлик теннисчи ғалаба қозонганди.
Бу сафар Е.Рибакина рақибини икки сетда 6:0, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шундай қилиб, Қозоғистон умумий ҳисобда фарқни оширди - 2:0.
Қозоғистон ва Германия ўйини эртага давом этади. Қолган ўйинларда Қозоғистонга битта очко олса, ўз тарихида биринчи марта Билли Джин Кинг кубоги финал босқичига йўлланма олади.
Эслатиб ўтамиз, бугун аввалроқ Юлия Путинцева Қозоғистон – Германия учрашувида Қозоғистонни олдинга олиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Елжан Ерали