Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги вазият бўйича баёнот берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Афғонистондаги вазиятни диққат билан кузатмоқда. Бу мамлакат тарихида яна бир ҳал қилувчи фурсат яқинлашмоқда. Узоқ давом этган можарони афғон халқининг ўзи ҳал қилиши керак, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон барча томонларни ички барқарорликни ўрнатиш пойдевори сифатида ҳокимият транзити тинч йўл билан ўтишини таъминлашга чақиради.

«Биз БМТ Хавфсизлик Кенгашининг инклюзив ва вакиллик ҳукумати тузилиши, миллий озчиликлар ва аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, бошқа давлатларга таҳдид солувчи гуруҳларнинг олдини олиш ва халқаро қонунларга риоя қилиш ҳақидаги баёнотини қўллаб -қувватлаймиз. Ушбу қоидаларга риоя қилиш Афғонистоннинг янги ҳукумати билан мулоқотни бошлаш учун асосий шарт бўлиши керак «, дейилади вазирлик баёнотида.


Сўнгги хабарлар