Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Доха халқаро форумида иштирок этди

None
None
DOHA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Қатар томонининг таклифига биноан ХХ Доха халқаро форумида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Жорий йилда тадбирда ҳукуматлар, ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва жаҳон эксперт ҳамжамияти вакиллари, сиёсат ва ишбилармонлардан иборат 600 дан ортиқ делегациялар иштирок этди. Ушбу форумнинг мавзуси «Янги давр учун трансформация» бўлиб, тўртта асосий мавзу – геосиёсий иттифоқлар ва халқаро шартномалар, молия тизими ва иқтисодий ривожланиш, кибер ва озиқ-овқат хавфсизлиги, барқарор ривожланиш ва иқлим ўзгаришига бағишланди.


Форум доирасида М.Тлеуберди Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ал Тани билан икки томонлама музокаралар ўтказди.


Томонлар сўнгги бир неча йил ичида икки томонлама ҳамкорлик фаоллашганини мамнуният билан қайд этиб, Қозоғистон-Қатар ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболларини, хусусан, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Шу нуқтаи назардан Қозоғистон-Қатар олий даражадаги қўшма комиссияси фаолиятини фаоллаштириш муҳимлигига эътибор қаратди.

Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти фаолияти доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, бўлажак юқори ва олий даражадаги тадбирлар жадвалини ҳамда халқаро ҳамда минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича «синхрон соатлар»ни муҳокама қилдилар.

Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири М.Тлеуберди Мексика Ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард билан ҳам учрашув ўтказди, унда Қозоғистон-Мексика ҳамкорлигини кенгайтириш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.



Сўнгги хабарлар