Қозоғистон тараққиёт йўлидан изчил олға бормоқда – Шайх Ул-Ислом Оллоҳшукур Пошозода

Бу ҳақда Кавказ Мусулмонлари идораси раиси Шайх Ул-Ислом Оллоҳшукур Пошозода Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи котибиятининг ХХІ йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Дин
Фото: dumrf.ru

“Ушбу муҳим жамоат ташаббусининг барқарор ишлаши учун шароит яратиб берган Қозоғистон ва унинг узоқни кўра биладиган сиёсий раҳбариятига самимий миннатдорлик билдираман. Қозоғистон Президенти, Қасим-Жомарт Тоқаев Жаноби Олийлари раҳнамолигида Қозоғистон тараққиёт ва маънавий юксалиш йўлидан изчил олға бормоқда. Мамлакатда сиёсий ва иқтисодий соҳалар қатори маданий-маънавий меросни ривожлантириш борасида ҳам катта ишлар қилиниб, муҳим лойиҳа ва ташаббуслар амалга оширилмоқда”, — деди Шайх Ул-Ислом Оллоҳшукур Пошозода.

Шу билан бирга, у Қозоғистон келажакда динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш жараёнида муҳим рол ўйнашига ишончи комил эканлигини таъкидлади.

“Дунё катта стрессни бошдан кечираётган бир пайтда, халқлар ҳамкорлиги ғояси ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш эса ҳар доим муқаррар устувор вазифа саналади. Бу Худо томонидан берилган муқаддас қадриятдир. Цивилизациялар тўқнашувини қўзғатишга уриниш дунёни катта фалокат ёқасига олиб келиши мумкин”, - деди Кавказ Мусулмонлари идораси раиси.

Сўнгги хабарлар