09:55, 25 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистон спортчилари баскетбол бўйича U-18 жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 3×3 баскетбол терма жамоаси шу кунларда Венгриянинг Дебрецен шаҳрида бўлиб ўтаётган U-18 жаҳон чемпионатида дебют учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Баскетбол бўйича 3×3 U-18 Жаҳон чемпионатидаги Қозоғистон ёшлар терма жамоасининг Литва терма жамоасига қарши биринчи учрашуви рақибларнинг ғалабаси билан якунланди – 22:6.
Навбатдаги ўйин соат 01:35да Украина – Қозоғистон ўйини бўлиб ўтади», дейилади Қозоғистон Баскетбол федерацияси матбуот хизмати хабарида.
Қозоғистон баскетболчилари D гуруҳида тўп суради, унда литваликлардан ташқари, Украина, Бразилия ва Баҳрайн терма жамоалари ҳам иштироқ этади.