Қозоғистон Сирдарё орқали 3,7 миллиард куб метр сув олади

ASTANA. Kazinform – 2025 йилги суғориш мавсумида Қозоғистон Сирдарёдан қарийб 3,7 миллиард куб метр сув олади, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлигига таяниб.

сув
Фото: ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги

Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлараро сувни мувофиқлаштириш комиссиясининг 89-йиғилишида шундай қарор қабул қилинди.

ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги маълумотларига кўра, суғориш даврида Қозоғистон давлатлараро “Дўстлик” канали орқали 909 миллион куб метр сув олади. Шимолий Орол денгизига 975 миллион куб метр сув оқизиш режалаштирилган.

– Ҳозир сел сувларини кўл ва дарёларга йўналтириш, сув омборларига тўплаш билан бандмиз. Аммо жанубий ҳудудлар ҳақида гап кетганда, сув дипломатияси муҳим аҳамиятга эга. Чанани ёзда тайёрлаш керак, ёки аксинча, бу йил ёзги суғориш даврига ўтган йили келишиб олдик. Қозоғистонга Сирдарё орқали оқиб ўтадиган сув Шардара сув омборига тўпланиб, жанубий вилоятлар фермерларини таъминлаш учун ишлатилади. Ўтган йили сувни самарали тақсимлаш, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ва қўшни давлатлар билан ўз вақтида олиб борилган музокаралар натижасида фермер хўжаликларининг суғориш сувига бўлган эҳтиёжини қондиришга эришдик. Бу йил ҳам шунга эришмоқчимиз, – деди ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.

Вазирлик ўтган йилнинг октябридан жорий йилнинг 1 апрелигача Ўзбекистон Қозоғистонга 12,6 миллиард куб метр сув жўнатганини эслатди. Бу аввал режалаштирилганидан 1,7 миллиард куб метрга кўпдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан Қозоғистонга 16 миллиард куб метр сув жўнатилиши хабар қилинган эди.

Сўнгги хабарлар