Ўзбекистондан Қозоғистонга 16 миллиард куб метр сув жўнатилади
ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон жорий йилнинг 1 октябрига қадар Қозоғистонга сув жўнатади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ва Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев ўзаро келишиб олди, деб хабар беради Kazinform.

Икки томонлама сув ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳининг 12-йиғилишида икки давлат вазирлари ўтган йил (2023 йил октябрь – 2024 йил октабрь) Қозоғистонга 15 миллиард куб метр сув жўнатилганини таъкидладилар. Бу йил ҳажмни 1 миллиард куб метрга ошириш кутилмоқда.

Ўзбекистон томони 2025 йилги суғориш мавсумида “Дўстлик” канали орқали сувнинг барқарор таъминланишига ҳам ёрдам беради.
Бундан ташқари, вазирлар Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ва Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти фермерларини сув билан таъминлашни яхшилаш имконини берувчи давлатлараро каналларда таъмирлаш ишларини биргаликда олиб боришга келишиб олдилар.

“Яна бир муҳокама мавзуси Сирдарёда сувни ҳисобга олишни автоматлаштириш масаласи бўлди. Илгари биз бундай тизимлар ўрнатиладиган ҳар бир мамлакатда 5 тадан дастлабки 10 та нуқтани аниқлаган эдик. Бугун биз лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқларни келишиб олдик. Февраль ойида халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида қўшма ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтади, унда келгусидаги ҳамкорликдаги ҳаракатлар муҳокама қилинади”, – деди Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.