10:01, 08 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон сейсмологлари томонидан Хитойда зилзила қайд этилди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «СОМЭ» МЧЖ сейсмик станциялар тармоғи томонидан 2023 йил 8 сентябрь куни соат 01:26 да зилзила қайд этилди, деб хабар беради Кazinform.

«Зилзиланинг эпицентри Алмати шаҳридан 661 км шарқда Хитой ҳудудида жойлашган. Зилзиланинг энергия класси 10.7 ни ташкил этади. МPV магнитудаси - 5.0. Эпицентр координаталари 43,41° ш.к. 85,03° ш.у. Чуқурлиги - 5 км. Сезилувчанлиги тўғрисида маълумот (МSK-64 шкаласи бўйича): йўқ», - деб хабар беради сейсмологлар.