Қозоғистон Россиянинг СБЕР платформасидан воз кечди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Россиянинг «СБЕР» платформасидан воз кечди. Бу ҳақда Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Асқар Жамбақин маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон Россиянинг СБЕР платформасидан воз кечди

«Мавжуд геосиёсий вазиятни, шунингдек, бошқа тажрибаларни таҳлил қилиб, биз буни ўз кучимиз билан, «Миллий ахборот технологиялари» АЖ билан биргаликда амалга оширишга қарор қилдик. Ушбу платформа Қозоғистон IТ компаниялари томонидан яратилган. Ҳозирда техник-иқтисодий асослаш ишлари олиб борилмоқда. Биринчи хизматлар йил охиригача тайёр бўлади. Лойиҳага 2-3 йилдан сўнг ўтамиз», - деди у.

Аввалроқ, Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Сбербанк билан рақамли платформа ўрнига маҳаллий лойиҳани амалга ошириш мумкинлигини айтган эди.

«Геосиёсат туфайли биз ҳали бир қарорга келганимиз йўқ. Яъни, ундан воз кечиш ёки бошқа технологияга ўтиш масаласи. Лекин платформага ўтишимиз аниқ. Бундай ҳолда, биз ўз тизимимизга эга бўлишимиз мумкин. Йил давомида тегишли таҳлилларни ўтказдик. Биз яратган платформага бироз вақт ва пул керак. Тўлиқ маълумотни муҳокамадан кейин бир ой ичида эълон қиламан», - деди Бағдат Мусин.

Муаллиф: Марлан Жиембай