Қозоғистон Россия ва Украина музокараларини Қозоғистонда ўтказиш таклифи билан чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ТИВ матбуот котиби Айбек Смадияров Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеубердининг Россия ва Украина Қозоғистонда музокаралар ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Бу саволни вазирга Женевада бўлиб ўтаётган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида хорижий ахборот агентлиги мухбири берди. Унинг ифтибоси тўлиқ қуйидагича: «Албатта, инсонларнинг ҳалок бўлиши катта ташвиш уйғотади. Руслар ҳам, украинлар ҳам биз учун қардош халқ эканлиги маълум, шунинг учун биз қаттиқ хавотирдамиз, албатта. Ўз навбатида биз муроса хизматларидан фойдаланишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрмиз. Агар иккала томон ҳам зарур деб топса, биз музокаралар учун платформа тақдим этишга тайёрмиз».

Шу билан бирга, вазир бу борада ҳозирча ҳеч қандай келишув йўқлигини айтиб ўтди», — деди Айбек Смадияров.


Сўнгги хабарлар