Қозоғистон, Россия ва Туркманистон “Шимол-Жануб” транспорт коридорини ривожлантирмоқда

Қозоғистон, Россия ва Туркманистон “Шимол-Жануб” транспорт коридорини ривожлантирмоқда
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги

AQTAU. Kazinform - Манғистауда Қозоғистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин “Шимол-Жануб” Транскаспий халқаро транспорт йўлагини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Ақтау порти ва Эроннинг шимолий портлари ўртасида юк ташиш йўлга қўйилган “Шимол-Жануб” коридори муқобил савдо йўлларини ривожлантириш нуқтаи назаридан жуда истиқболли йўналиш ҳисобланади.

“Шимол-Жануб” коридорининг Шарқий тармоғи Манғистау вилоятидан ўтади.

Йиғилишда ҚР Транспорт вазири ўринбосари Мақсат Қалиакпаров маълум қилганидек, ушбу транспорт коридорида хизмат кўрсатишни яхшилаш, юкларни етказиб бериш муддатини қисқартириш ва “ягона дарча” тамойили бўйича хизматлар кўрсатиш мақсадида Қозоғистон, Россия Федерацияси ва Туркманистон темир йўл маъмуриятлари томонидан қўшма корхона ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Сўнгги хабарлар