08:11, 20 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистон рақамли салоҳиятни ривожлантириш учун қулай давлатлар қаторига кирди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда бизнесга рақамли технологияларни жорий этиш ва умуман рақамлаштириш даражаси юқори. «E-Government» тизимини ривожлантириш бўйича Қозоғистон жаҳон рейтингида 28-ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform мухбири Finprom.kzга таяниб.
Finprom.kz хабарига кўра, жорий йилда Қозоғистон 193 давлат орасида электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражаси рейтингида бир поғона юқорига кўтарилиб, 28-ўринни эгаллади. Бу МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичдир. Натижада Қозоғистон Ирландия, Канада, Италия, Бельгия, Чехия каби ривожланган давлатлардан ўзиб кетди.
Шу билан бирга, Қозоғистон электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича жаҳон рейтингида 15-ўринга кўтарилди. Бундан ташқари, у рақамлаштиришнинг юқори суръати билан ривожланган 90 мамлакат орасида 20-ўринни эгаллади. Шундай қилиб, Қозоғистон рақамли салоҳиятини янада ривожлантириш учун қулай давлатлар қаторига кирди.
Муаллиф: Алихан Асқар