Қозоғистон рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича нечанчи ўринда

NUR-SULTAN. Kazinform – Мамлакат иқтисодиётини рақамли ривожлантириш кўрсаткичлари қандай? Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда қайси давлатлар етакчи? Бу саволларга ҚР Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Серик Жуманғарин жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Рақамли эволюция энг секин кечадиган мамлакатлар қаторига Шимолий Европа давлатлари бор. Хусусан, Дания, Швеция, Финляндия ва Норвегия. Бунинг сабаби шундаки, бу мамлакатлар ривожланишнинг энг юқори чўққисига чиқди ва ҳозирда инклюзив ўсиш босқичида. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича етакчи давлатлар – Осиё йўлбарслари. Улар орасида Сингапур, Гонконг ва Жанубий Корея бор», - деди Серик Жуманғарин Open Space лойиҳасининг жонли эфирида.

Унга кўра, бу соҳани илгари суриш бўйича АҚШ иккинчи ўринда туради.

«Қизиғи, АҚШ иккинчи ўринда. Бундай глобал ва йирик иқтисодни ривожлантириш ва унга етишиш АҚШ учун катта шараф, албатта. Биз рақамли иқтисодиётдаги энг истиқболли мамлакатларданмиз. Рўйхатда Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Польша, Латвия, Саудия Арабистони, Чили ва Баҳрайн билан бир қаторда жойлашган. Муаммоли мамлакатларга келсак, улар орасида Словакия, Италия, Венгрия ва Хорватия бор», - деди у.


Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар