Қозоғистон Президенти Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раисини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоиловни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоиловга илтифот кўрсатгани ҳолда, мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ва яхши қўшничиликка, умумий маданий қадриятларга асосланган мустаҳкам ва тотув муносабатлар ўрнатилгани давлатлараро ҳамкорлик намунаси бўлганини таъкидлади.



Қозоғистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йилнинг декабр ойида мамлакатимизга давлат ташрифини юқори баҳолади. Ўша ташриф Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини иттифоқчилик даражасига кўтаришга асос бўлди.



«Ўзбекистон Қозоғистон учун қардош ва ҳамкор давлатдир. Шу боис икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият берамиз. Иттифоқчилик алоқаларимиз кенг кўламли сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни ўз ичига олади. Бунда парламент дипломатияси алоҳида ўрин тутади», - деди Президент.



Нурдинжон Исмоилов, ўз навбатида, Қасим-Жомарт Тоқаевга вақт ажратгани учун ташаккур билдириб, Ўзбекистон Президентининг эзгу тилаклари ва саломини етказди.


Сўнгги хабарлар
telegram