20:09, 01 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистон Президенти Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашди
NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
Ақорда хабарига кўра, Қозоғистон ва Россия президентлари икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашган.
Мулоқот чоғида давлатлар раҳбарлари эришилган келишувларни юқори даражада амалга ошираётган ҳукуматларнинг ўзаро самарали ҳамкорлигини таъкидладилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путинга МДҲ, КХШТ саммитларида, шунингдек, октябр ойи ўрталарида Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Россия» давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этишга розилик бергани учун миннатдорлик билдирди..
Президентлар мунтазам амалий алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.