Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Давлат котиби Қиримбек Кушербаев раислигида Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссиянинг онлайн режимида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
None
None

Йиғилишда Қозоғистон фуқаролигини олиш ва ундан чиқиш истагида бўлган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилди, дея хабар беради Kazinform Aқорда расмий сайтига таяниб.

Йиғилиш якунлари бўйича Комиссия Президентга яқин ва узоқ хориждан 844 нафар турли миллат вакилларига фуқаролик бериш бўйича таклиф киритади.

Шунингдек, комиссия 42 кишининг Қозоғистон фуқаролигидан чиқиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни тавсия қилади.


Сўнгги хабарлар