Қозоғистон Президенти умра зиёратини бажарди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 24 июл куни Ислом динининг бош зиёратгоҳи – Макка шаҳрида Умра (кичик ҳаж) зиёратини амалга оширди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматининг БОРТ№1 Telegram каналига таяниб.
None
None

«Президент Каъбага кириш имтиёзига эга бўлди. Унинг эшиклари фақат махсус ҳолатларда ва юқори шарафли меҳмонлар учун очилади. Бу Саудия Арабистони раҳбариятининг Қозоғистон Президентига кўрсатган улкан ҳурматини англатади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия Арабистони Қироли Салмон бин Абделазиз Ол Сауднинг таклифига биноан расмий ташриф билан бўлиб турибди.


Сўнгги хабарлар