14:15, 11 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистон Президенти туркий давлатлар учун умумий «яшил» молия кенгаши тузишни таклиф қилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида «Туркий яшил молия кенгаши»ни тузишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Kazinform.
«Яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш жуда муҳим вазифадир. Иқлим ўзгариши кўплаб глобал муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу бутун халқаро ҳамжамиятни ташвишга солаётган муаммо. Унинг экологик оқибатлари мамлакатларимиз тараққиётига тўсқинлик қилмоқда. Сўнгги 7 йилда дунё мамлакатлари «яшил» облигацияларга 2,5 триллион доллардан ортиқ маблағ ажратди. Шу билан бирга, ушбу соҳада капитал бозорини ривожлантириш учун «Туркия Яшил молия кенгаши»ни ташкил этишни таклиф қиламан. У «Астана» халқаро молия марказининг Яшил молия маркази негизида очилиши мумкин. Бугунги кунда «Астана» халқаро молия маркази дунёнинг йирик компаниялари орасида машҳур ва юксак эътирофга эга. У янги кенгаш котиби бўлиши мумкин»
, — деди Давлат раҳбари йиғилишда.