Қозоғистон Президенти товар газ тақчиллиги юзага келишини башорат қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда товар гази танқислиги хавфи мавжуд. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили биз жиддий энергетика инқирозига дуч келдик. Дизел ёқилғиси, авиакеросин, суюлтирилган газ ва электр энергияси етишмайди. Бунга нотўғри режалаштириш, назоратнинг йўқлиги сабаб бўлган. Бугунги кунда товар газининг танқислиги хавфи мавжуд», - деди Президент.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, мамлакатда товар ва суюлтирилган газни қўшимча ишлаб чиқариш учун барча шароит яратилган.

«Бироқ, мувозанатли ва тижорий жиҳатдан жозибадор газ бозорини яратиш масаласи ҳал этилмаган. Шунинг учун Энергетика вазирлигидан аниқ таклифлар кутаман», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар