Қозоғистон Президенти соғлиқни сақлаш вазирини қабул қилди
Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатда умумий вазият барқарор, касалланиш даражаси ўтган ойларга нисбатан икки баравар камайган. Ўлим ҳолатлари сони 2 ҳафта ичида 1,6 баравар камайди. Ҳудудлардаги ижобий динамика билан боғлиқ равишда ётоқлар сони камайтирилмоқда.
Давлат раҳбарига тақдим этилган маълумотларга кўра, 16 июн ҳолатига кўра 2 миллион 587 минг киши COVID-19 вактсинасининг биринчи компоненти билан, 1 миллион 480 минг киши иккинчи компоненти билан эмланган. Кундалик эмлаш даражаси 80-100 минг кишини ташкил қилади. Ҳудудларда вакциналар етишмаслиги кузатилмаяпти, етказиб бериш жадвали бўйича олиб борилмоқда.
Қасим-Жомарт Тоқаев аҳолини эмлашга эътибор қаратди, минтақаларга ушбу йўналишдаги ишларни кучайтиришга кўрсатма берди. Президент эмлаш коронавирус инфекциясини енгишнинг ягона усули эканлигини эслатди ва аҳолини Қозоғистонда мавжуд бўлган барча вакциналар билан фаолроқ эмланишга чақирди.
Давлат раҳбари алоҳида равишда шифокорларни ҳимоя қилиш масаласига тўхталди. Унинг фикрига кўра, тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясининг паст даражада бўлиши уларнинг мақоми ва мотивациясини таъминлаш учун кенг қамровли тизимни жорий этишни талаб қилади.
Президент Алексей Цойга тиббиёт ходимларининг мақомини қўллаб-қувватлаш бўйича қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқишни буюрди.