Қозоғистон Президенти Швейцариянинг қатор компаниялари раҳбарларини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Швейцария ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувдан сўнг ҚР Президенти бир қатор компаниялар раҳбарлари билан яккама-якка учрашувлар ўтказди, деб хабар беради Kazinform Ақорданинг расмий сайтига таяниб.
None
None

Stadler Rail AG директорлар кенгаши раиси Петер Шпулер билан учрашувда транспорт соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг истиқболлари, шунингдек, Қозоғистон-Швейцария ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Glencore International AG бош директори Айван Глазенберг Қасим-Жомарт Тоқаевга компаниянинг «Қазмырыш» ЖШС-ни янада ривожлантириш бўйича режалари, шу жумладан Жайрем бойитиш фабрикасида полиметалл рудани қайта ишлаш заводи қурилиши ҳақида маълумот берди.

Президент Шарқий Қозоғистон минтақасида экологик вазиятни яхшилаш учун илғор технологияларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев яқинда истеъфога чиқадиган Айван Глазенбергга Қозоғистон кон саноати ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди ва учрашувда иштирок этган Гэри Нэйглга муваффақиятлар тилади. Гэри Нэйгл Айван Глазенберг ўрнига компанияни бошқаради.

F.Hoffmann-La Roche AG фармацевтика компанияси бошқаруви раиси Кристоф Франц билан учрашув давомида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан COVID-19 ва бошқа турли хил касалликларни ўрганиш бўйича илмий лабораторияни очиш имконияти муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар