Қозоғистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизмати.
None

Садир Жапаров Қасим-Жомарт Тоқаевни ва Қозоғистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклаб, Қозоғистонга тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилади.

Давлат раҳбари Қирғизистон Президентига табрик учун миннатдорлик билдириб, қардош Қирғизистон билан кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятида эканлигини билдирди.

Суҳбат чоғида томонлар Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётганидан мамнун эканликларини қайд этдилар.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар