Қозоғистон Президенти Pfizer вакцинасини ҳам олиб келишга кўрсатма берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларга Pfizer вакцинаси билан эмланиш имкониятини яратиш тўғрисида кўрсатма берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Бизда ҳозирд ўзимиз яратган QazVac вакцинаси билан биргаликда бир нечта вакциналар бор. Аксарият мамлакатларда ҳали бундай имконият мавжуд эмас. Шу билан бирга, мавжуд вакциналар қаторини, шу жумладан халқаро миқёсда тан олинган вакциналарни олиб келишни кенгайтириш зарур. Янги штаммларнинг пайдо бўлишини, шунингдек, дори воситаларининг нархи ва сифатини ҳисобга олиш керак», - деди Президент ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.

Давлат раҳбари фуқароларда хилма-хил танлаш имконияти бўлиши кераклигини ва Pfizer вакцинаси бўйича таклиф келиб тушганини таъкидлади.

«Яқинда яна бир янги таклиф келиб тушди, унда барча ҳаракатлар алгоритми кўрсатилган. Давлат раҳбари, Президент тегишли фармон имзолаши кераклиги кўрсатилган. Мен бунга тайёрман. Фуқаролар учун таклифларимизни хилма-хил қилишимиз керак. Баъзи одамлар ушбу вакцинани қабул қилишни хоҳлашлари мумкин. Яъни, фуқароларнинг танлаш имкониятини кенгайтириш лозим. Муаммони иложи борича тезроқ ҳал қилиш ва Pfizer вакцинасини Қозоғистон аҳолисига етказиш керак», - деди Президент.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар