Қозоғистон Президенти Миннатдорчилик куни билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миннатдорчилик куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ҳурматли партия аъзолари! Авваламбор бугунги Миннатдорчилик куни билан табриклайман. Бу ўзаро эзгуликни ва меҳр-оқибатни улуғлайдиган байрамдир. Ана шундай ҳамкорлик туфайли январ ойининг оғир кунларида давлатчилигимиз ва бутунлигимизни ҳимоя қилдик. Танқидий паллада ҳамжиҳатликни сақлаб қолган барча юртдошларимиздан миннатдорман», деди Президент «Nur Otan» партиясининг навбатдан ташқари съездида.

Қозоғистон Президенти бугун ташкилотни модернизация қилиш бўйича қўшма йиғилиш ўтказилиши рамзий аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«1 март партия ташкил топган кун. 23 йил аввал мамлакатдаги энг муҳим сиёсий ташкилот ташкил топган эди. Партия халқни ягона мақсад сари сафарбар этди. У жамият учун фойдали ва сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланган кўплаб ташаббусларни илгари сурди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар