11:03, 26 Январь 2022 | GMT +5
Қозоғистон Президенти "Марказий Осиё-Ҳиндистон" саммитида иштирок этади
NUR-SULTAN. Кazinform - Эртага, 27 январ куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев тарихда илк бор «Марказий Осиё – Ҳиндистон» саммитида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали Давлат раҳбарининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.
«Учрашувнинг ташаббусчиси Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модидир. Тадбир онлайн тарзда ўтказилади.
Давлат раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари ва Ҳиндистон ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш истиқболларини муҳокама қиладилар. Учрашув якунлари бўйича Биринчи «Марказий Осиё – Ҳиндистон» саммити декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда, деди Берик Уали.