Қозоғистон Президенти Марказий Осиё давлатларига чегара яқинида савдо-иқтисодий хаб қуришни таклиф қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё мамлакатларига трансчегаравий савдо-иқтисодий хаб тармоғини яратишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Kazinform.
None
None
«Иқтисодий салоҳият ва самарали географик жойлашув афзалликларидан тўлиқ фойдаланиш учун таркибий ва инфратузилмавий чекловларни бартараф этиш мақсадида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Марказий Осиё мамлакатлари ягона товар юк ташиш тизимининг таянч пункти бўлиб хизмат қиладиган чегара савдо-иқтисодий узел тармоғини келгусида янада кенгайтириш имконияти билан ишга тушириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўрилса, самарали бўлар эди»

, - деди Қозоғистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида.

Давлат раҳбари Қозоғистон қирғиз ва ўзбек ҳамкасблари билан бу борада аниқ қадамлар қўяётганини таъкидлади.

«Жумладан, Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази лойиҳаси, Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида эса Саноат савдо-логистика мажмуаси амалга оширилмоқда. Тожикистон билан улгуржи савдо марказларини ташкил этиш бўйича келишув мавжуд. Туркманистон билан биргаликда дон терминали қуришни режалаштирганмиз. Бу лойиҳалар ўзаро савдо ҳажмини ошириш, шунингдек, маҳсулотларни ЕОИИ ва бошқа мамлакатлар бозорларига экспорт қилишдан умумий манфаатларимизга мос келади»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Сўнгги хабарлар