Қозоғистон Президенти қишлоқ хўжалиги вазирини қабул қилди

Президентга мамлакат агросаноат мажмуасининг бугунги ҳолати ва 2022 йилга мўлжалланган вазифалар, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соҳани ислоҳ қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.
Ербол Қарашўкеев Президент топшириқлари ижроси ҳақида баён қилди. Хусусан, фермерларнинг баҳорги экиш ишларига тайёрлиги ҳақида маълумот берди. Агентлик томонидан фермерларнинг ёқилғи, ўғит, уруғлик билан таъминланганлиги, техникалар тайёрлиги қайта текширилди. Президент бу борадаги маблағни икки баравар оширишга қарор қилди. Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда фермер хўжаликлари баҳорги экиш ишларига тўлиқ тайёр.
Бундан ташқари, Президент қишлоқ хўжалиги ва ветеринария соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, фермер хўжаликларини ривожлантириш жараёнлари билан танишди.
Йиғилиш якунида Қасим-Жомарт Тоқаев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллий маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш, аграр илм-фанни ривожлантириш, баҳорги экишни сифатли ўтказиш бўйича қатор топшириқлар берди.
Шунингдек, ерлардан самарали фойдаланиш, фойдаланилмаётган ерларни қайтариш жараёнлари устидан назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.