Қозоғистон Президенти Хитой раҳбарига мактуб йўллади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ХХР Раиси Си Цзиньпинга коронавирус тарқалиши туфайли мактуб йўллади. Бу ҳақда ҚР Президенти матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида маълум қилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ХХР Раисига хавфли вирусни тўхтатиш ва йўқ қилиш бўйича Хитой раҳбариятининг қарорлари ва саъи-ҳаракатларига юқори баҳо берди, Қозоғистон Ҳукуматининг Хитойга керак бўлса атрофлича гуманитар ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, Президент коронавируснинг Қозоғистон ҳудудига тарқалмаслиги учун Ҳукумат томонидан қабул қилинаётган чора-тадбирлар ҳақида хабар берди.

Сўнгги хабарлар
telegram