Қозоғистон Президенти Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди
Учрашувда томонлар Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик доирасидаги саъй-ҳаракатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишди.
Президент Европа Иттифоқи делегациясига мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек, Aфғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида маълумот берди.
Имон Гилмор Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо -иқтисодий ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун алоқаларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Иттифоқининг махсус вакилининг сўзларига кўра, Қозоғистон Президентининг Брюсселга бўлажак ташрифи икки томонлама муносабатлар ривожида муҳим босқич бўлади.
Европа Иттифоқи делегацияси Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Алматида БМТнинг Aфғонистондаги ваколатхонасини жойлаштириш ва афғонистонлик талабаларга ёрдам бериш ҳақидаги қарорини қайд этди ва Aфғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришда Қозоғистон Президенти минтақадаги етакчилигини қўллаб-қувватлади.
Имон Гилмор ва Тери Хакала Президентга эртага Алматида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё-Европа Иттифоқи фуқаролик форумида Брюссель вакили бўлишларини маълум қилишди.