15:27, 22 Октябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистон Президенти 24-25 октябр кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонга боради
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 24-25 октябр кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонга боради, деб хабар беради Kazinform.
Бу ҳақда Президент матбуот котиби Берик Уали Instagram да маълум қилди.
«Ташриф чоғида икки давлат раҳбарлари кичик ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказиши кутилмоқда. Музокараларда Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт, транзит ва маданий-гуманитар соҳаларда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади», - деди Берик Уали.
Шунингдек, улар минтақа кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашадилар.
Ташриф якунида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.