Қозоғистон Президенти 2024 йилда Астана шаҳрида ШҲТ рақамли форумини ўтказишни таклиф қилди

None
Фото: news.milli.az
ASTANA. Kazinform - ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2024 йилда Астана шаҳрида ШҲТ Рақамли форумини ўтказишни таклиф қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Қозоғистонда рақамли трансформацияни ҳар томонлама амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Давлат бошқаруви тизимига IT-ечимлар тизимли равишда жорий этилмоқда, ривожланган банк экотизимлари пайдо бўлди, молиявий технологиялар бозори кенгаймоқда, электрон тижорат жадал ривожланмоқда.

Қозоғистон ШҲТ маконида Рақамли хаб сифатида ўз хизматларини таклиф этади. Шу боис, 2024 йилда Астанада ШҲТ Рақамли форумини ўтказиш, уни технопарклар ва инновацион кластерлар пули бошқарув қўмитасининг биринчи йиғилиши билан бирлаштириш муҳим, деб ҳисоблайман.

Ишончим комилки, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан барча давлатларимиз фуқаролари учун рақамли технологиялар мавжудлигини таъминлаб, иқтисодиётларимиз инновацион ва технологик ривожланишига янги суръат бағишлаймиз», - деди Қозоғистон Республикаси Президенти.


Сўнгги хабарлар
telegram