18:40, 29 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистон поездларида сўнгги 3 йилда нечта бола туғилди
ASTANA. Kazinform - “Йўловчи ташиш” АЖ сўнгги уч йилда Қозоғистонда поездларда нечта чақалоқ туғилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinfrom мухбири.

— Охирги йилларда, 2021 йилдан 2024 йилгача жами 11 нафар чақалоқ туғилди. Меҳнатда бевосита поводниклар, ҳаракатланувчи таркиб ходимлари, поезд раҳбарлари иштирок этадилар, — дея жавоб берди корхона матбуот хизмати.
Қайд этилишича, поезд бригадаси ходимлари зарурат туғилганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 9 январда Ақтўбега кетаётган поездда бир аёл қиз туққани ҳақида хабар берилган эди.