Қозоғистон Озарбайжон билан мунтазам ҳаво алоқасини тиклади
Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфексияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг 2021 йил 21 сентабрдаги қарорига мувофиқ Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида мунтазам ҳаво алоқалари тикланмоқда.
Хусусан, 2021 йил 7 ноябрдан бошлаб Air Astana авиакомпанияси Алмати-Боку йўналиши бўйича «Embraer Е190 – Е2» ҳаво кемасида парвоз қилишни режалаштирмоқда. Парвоз ҳафтасига икки марта - пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Бундан ташқари, 2021 йил 6 ноябрдан «Озарбайжон Ҳава Йоллари»A-319 самолёти билан Алмати-Боку йўналишида парвозларни бошлайди. Парвоз ҳафтада бир марта - шанба кунлари амалга оширилади.
«Озарбайжонга парвозлар сонини ошириш эпидемиологик вазият, идоралараро комиссияси қарорлари ва Озарбайжоннинг тегишли давлат органлари қарорларига қараб амалга оширилади.
Парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳамда авиакомпаниялар сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади», — дейилади вазирлик хабарида.