16:30, 16 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистон онлайн хизматлар бўйича дунёда саккизинчи ўринни эгаллади
ASTANA. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин БМТнинг онлайн хизматлар рейтинги натижаларини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
«Агар биз ҳозир қаерда эканлигимизга назар ташласангиз, 2022 йил учун «Электрон ҳукумат» рейтингига кўра, БМТ бизни баҳолади, биз онлайн хизматлар суб-индекси бўйича дунёда саккизинчи ўриндамиз ва бу яхши янгилик. Албатта, ҳали қилиниши керак бўлган ишлар, тўсиқлар бор, лекин бу рейтинг Қозоғистонда тузилмайди, уни БМТ экспертлари тузади», — деди Бғдат Мусин Стратегик ташаббуслар форумида сўзлаган нутқида.
Вазир бу борада динамика муҳимлигини таъкидлади.
«Муҳим позиция эмас, ҳар қандай рейтинг ҳозирги ҳолатнинг ўлчовидир. Бизда ўсиш динамикаси юқори ва биз бу динамикани онлайн хизматларда кўрмоқдамиз ва бу қувонарли», — дея қўшимча қилди Бағдат Мусин.
Муаллиф: Серик Сабеков