Қозоғистон Мудофаа вазири Бирлашган Араб Амирликлари элчиси билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Мудофаа вазирлигида генерал-лейтенант Руслан Жақсилиқов Бирлашган Араб Амирликларининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Саид Муҳаммад ал-Арикий билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар берди.
None
None

Томонлар ҳарбий таълим, радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя, жанговар тайёргарлик, киберхавфсизлик, шунингдек, ҳарбий-техникавий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Абу-Даби шаҳрида Қозоғистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшма ҳарбий комиссиясининг йиғилишида икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг кейинги йўналишлари белгилаб олинди ва 2022 йилдаги Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди.

Сўнгги хабарлар